Приветствую Вас Mehmon | RSS


Статистика
Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0
Реклама

08:13:06
23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot etdi
23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot etdi
 
23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot etdi
 

23 июл куни Буюк Британияда машҳур хонанда Эми Уайнхаус вафот этди. Уни Лондондаги квартирасида ўлган ҳолда топишди. Полиция ўлим сабаблари ҳақида маълумот бермаяпти. Яқиндагина Европа бўйлаб турнесини тамомлаган хонанда эндигина 27 ёшга тўлганди.

Маълумотларга қараганда, Уайнхаус зарарли одатлар "қул”ига айланган бўлиб, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга тобеъ бўлиб қолганди. Алкоголь муаммоси ҳатто сурункали тус олган бўлиб, Европа бўйлаб ўтказилган концертларда хонанда саҳнага маст ҳолатда чиқишига сабабчи бўлди. Белградда саҳнада 90 дақиқа ўзини зўрға ушлаб турган хонанда қўшиқ сўзларини эслолмай, мухлисларнинг қий-чуви остида саҳнани тарк этишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, бошқа концертлар бекор қилинди. Эми Лондонга қайтди ва клиникага даво курси билан ётди.

Хонанда 20 ёшидан машҳурликка етди. 2003 йилда унинг дебют альбоми  "Frank” сотувга чиқарилди ҳамда кўплаб мамлакатларда катта шуҳрат қозонди. 2006 йилда яратилган "Back to Black” альбоми эса "Grammy”нинг 5 та мукофотини қўлга киритди (Умумий ҳисобда 7 та "Грэмми").


23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot etdi

Жамшид Қодиров бир ҳунар кўрсатди-ю, катта шов-шувлар торнодасида қолиб кетди. Ҳаммасига "A`lo FM”нинг 5 йиллик гала концертидаги мусиқий чиқиши сабаб бўлди. Ёшлар орасида "Magic boy” тахаллуси билан ном қозонган бу ижодкор шундай сеҳр кўрсатдики, бу ҳолга шоҳид бўлганлар ё эшитганлар борки, ҳаммаси ҳайратда. Кимдир олдиндан уюштирилган спектаклча деса, бошқа биров бу вазиятга ишонмасдан бўлмасди дейди, яна кимлар шубҳаю гумонлар остида қолди! Жамшид Қодиров ўша куни саҳнада куйлар экан, унинг икки мухлисаси саҳнага гул бергани яқинлашади. Улардан бири гул беришга улгуради. Иккинчиси эса ўз-ўзидан рақсга туша бошлайди. Шунчаки эмас, хонанданинг синхрон бошқаруви остида. Энг қизиғи, қўшиқ сўнгида қизча ҳушини йўқотиб ерга йиқилади. Томошабинлар шокда! Улар ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмайди. Милиция ходимлари ва тансоқчилар бу қизга ёрдам қўлини чўзишади. Ўзини ёмон ҳис қилган бу томошабин одамлар кўмагида зални тарк этади. Қизиқ, Қодиров ҳақиқатан ҳам сеҳр жодуга қодирми? Шу савол билан шахсан унинг ўзига мурожаат қилдик:

-Ҳеч кимга бу сеҳрми ё бошқа иқтидор буни исботлаш ниятим йўқ. Мен ўз услубимни жуда яхши биламан ва шу йўлда тўғри ҳаракат қиляпман деб ўйлайман. Ўз машҳурлигим йўлида ёлғон нарсани уюштиришни эса истамайман. Бу бошланиши. Бошқа чиқишларимни кутинг. Билмадим, унда ҳаммани лол қилсам, нимага йўйишади?

-Демак, бу сеҳр? Уюштирилмаган?

-Ҳар бир шубҳаланган одамга бирма-бир қандай қилиб тушунтириш мумкин? Муҳими, мен истаган воқеанинг содир бўлганлиги. Ишониш ё ишонмасликкнинг ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

Сеҳрнинг асосий кучи ҳам сирлиликда. Сирлиликни ҳам ўзига ошно қилиб олган "сеҳргар йигит”нинг кейинги чиқишлари қандай бўларкин?! Қизиқ, буёғи қизиқ. Бирга кутамиз ва кузатамиз.


23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot etdi

Шибани Батижа. Бу номга ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Таништиришнинг ҳам. Ахир, ҳинд киномухлислари у ҳақда жуда яхши билади. "Ҳеч қачон алвидо деманг”, "Менинг исмим Хон”, "Жоним фидо” каби суперхит картиналар сценарий муаллифи бўлмиш бу аёлнинг бошқа бир хислатини ўзимиз учун кашф этдик. Шибани билан интернет орқали боғланар эканмиз, унинг самимий муносабати бизни лол қолдирди. Бир неча йиллик қадрдонлардек мулоқотда бўлиши эса ҳурматга лойиқ. Хуллас, Болливуд оламининг учинчи томонини турфа ижодкорларлар билан ўтказган эксклюзив интервьюларимиз орқали очиб боришга ҳаракат қиламиз. Марҳамат, Шибанинг Батижанинг суҳбатига дилдош тутининг.
 
-Қаламингиз ўткир. "Менинг исмим Хон” каби бир неча оммабоп картиналар қанчалик истеъдод соҳибаси эканлигингизни кўрсатди. Бундай ноодайтий, глобал ғоялар қандай яралади?
 
-Менингча, бу борада кўп ўқиш ва саёҳат катта ёрдам беради. Янги одамларга, маданиятларга ҳамда имкониятларга эшик очиш керак. Агар тафаккурингни ёпиб қўймасанг, унга янги ғоялар кириши мумкин.
 
 
 
-Нега фақат Каран Жоҳар билан ҳамкорлик қиласиз? Сизларни нима боғлайди?
 
 
 
-Нега фақат Каран Жоҳар билан ҳамкорлик қилади деб ўйлайсиз? Каран билан бор йўғи 2 та фильм устида ишлаганмиз. Уни жуда ҳурмат қиламан, чунки Жоҳар билан ишлаш менга илҳом бағишлайди. Бу эса бошқалар билан ишлашга чеклов қўйилди дегани эмас. "Жоним фидо” ва "Kidnap” картиналари  фикримнинг яққол далили.  
 
-Болливудда неча йилдан бери фаолият юритасиз?
 
-2002 йилдан бери.  
 
-Болливуднинг бугуни ва келажаги ҳақида нималар дейсиз?
 
-Бугун Болливудда турли ёшдаги аудитория учун фильмлар яратилмоқда. Энг қизиғи, бюджетдан пул аяш йўқ. Келажаги ҳақида тасаввур қилаверинг. 
 
-Болливуд оламида сиз ва ҳаётингиз учун энг муҳими нима?
 
-Ҳар доим яхши сценарийлар ёзишни истайман. Асарларимда айтмоқчи бўлганларим персонал аҳамиятга эмас, балки кинотеатрда фильм томоша қилиш учун ҳар қандай қийинчиликларни енгиб пул топадиган инсонлар дардига дармон бўлишини истайман.
 
-Оилангиз ҳақида гапириб беринг...
 
-Ота-онам ва укам бор. Отам Raj Bathija айни пайтда фильмларга продюсерлик қилмоқда.  Унинг сўнгги продюсерлик иши "Aashiq Hoon Bahaaron Ka”. Фильмда Rajesh Khanna бош ролни талқин этган. Онам Nirmal уй бекаси. Укам Гаурав банк соҳасида ишлайди.   
 
-Қайси актёрларни яхши кўрасиз?
 
-Сценарийлардаги характерларни жонлантирадиган ва мен кўрсатган йўл бўйича образ яратадиган барча актёрларни.  
 
-Караннинг фильмлари жуда таъсирчан диалогларга бой. Эшитишимизча, сценарий ёзиб бўлингач, бошқа ижодкорлар диалоглар бўцича ишлар экан...
 
-Албатта, ҳинд диалоглари ёзувчилари фильмнинг таъсир доирасини оширишга катта хизмат қилишади.  
 
-Болливудда ким энг истеъдодли режиссёр?
 
-Бир нечта. Энг сўнгги ижод намунаси "ДелиБелли”дан сўнг Abhinay Deoнинг истеъдодига тан бердим. 
 
-Мусиқа ва рақссиз ҳинд фильмлари юзини йўқотса керак. Бу ҳақда нималар дейсиз?
 
-Ҳам қўшиламан фикрингизга, ҳам йўқ. Фақат мусиқа билан обрў қозонмаётган фильмларимиз саноқли бўлса ҳам яратиляптику? Ҳинд фильмларини фақат қўшиқлари учун севаётганлар фикрини инобатга олсангиз, биз қиёфамизга садоқатли бўлишимиз лозим.
 
-Hollywood ва Bollywood. Нима деб ўйлайсиз, қай бири кучлироқ? 50 йилдан кейин Болливудни тасаввур қилингчи?
 
-Тўғри, Hollywood бизнинг фльмлардан анча устун. Бироқ, омад бизга кулиб боққан. Дунёда энг кўп фильмлар ишлаб чиқариб борасида энг етакчи бўлишимиз билан бирга, бизнинг картиналарда эркинлик кўпроқ.
 
-Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз? Самарқанд, Бухоро, Тошкент каби улуғ шаҳарлари бор мамлакатда ҳинд фильмига ошуфталар анча топилади. Сизни ҳам серқуёш юртимизга таклиф этамиз!
 
-Болливудда Ўзбекистонни билмайдиган ижодкорлар топилмаса керак. Сиз санаган шаҳарларни мана интернет орқали кўриб, ҳайратланяпман. Уларнинг тарихи ва афсоналари жуда қизиқарли. Юракдан ҳоҳлаяпман, Ватанингизга боришни! Фильмларимизга бефарқ бўлмаган барча ватандошларингизга бажонидил хизмат қилишдан чарчамаймиз. Сизларга чексиз ташаккурлар.

Категория: Новости фильма | Просмотров: 2017 | Добавил: Filmla | Теги: 23-iyul kuni Amy Winehouse Vafot et | Рейтинг: 5.0/2

Дустлар билан улашинг



Всего комментариев: 0
avatar
  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024