Приветствую Вас Mehmon | RSS


Статистика
Онлайн всего: 21
Гостей: 21
Пользователей: 0
Реклама

17:29:48
ЭРКИН ВОҲИДОВ 75 ЁШДА!
ЭРКИН ВОҲИДОВ 75 ЁШДА!
 
 
ЭРКИН ВОҲИДОВ 75 ЁШДА!

Устоз табаррук 75 ёшга кирган, эркалик қилишлари малол келмайдиган, нуқсонлари фазилатдай туюлиб кетадиган мартабада бўлсалар ҳам, бу китобда бирорта бўш шеър, ёинки бўш мисра йўқ. Устоз айни навқирон пайтдагидай сатрларни жаранглатиб, асл сўзларни марварид донасидай териб – териб, заргарона юксак дид ва фасоҳат билан китобни тарашлаган эканлар. Устоз, ўзлари "умринг адо бўлмай туриб, чўғинг адо бўлмасин”, деганларидай, устознинг ҳаётга муҳаббатлари чўғ бўлиб эмас, олов бўлиб аланга олиб турганини ушбу китоб тимсолида яққол кўриш мумкин эди.
 
ЭКСКЛЮЗИВ ЭССЕ
 
Мен ҳамон ёш болага ўхшайман. Аёвсиз йиллар яшин тезлигида ўтиб кетмагандай, баъзан Мирзачўл далаларида оёқ яланг югургим келади. Худди куни кеча пахтазор пайкаллари оралаб чопиб юрардим-у, завқли машғулотимни бугун эрталаб, яна давом эттирмоқчидай, шоша-пиша йўлга отлангим келиб қолади.
 
Гоҳида пахтакорларни гапга тутардим: - Пленум қарорлари ростдан ҳам сизни руҳлантирдими?
 
Пахтакорлар нима дейишини билмай елка қисишарди. Ҳадеб қистайверсам, "Қўйсанг-чи у гапларни” – дея кулишарди. Ўшанда илк бор газеталарнинг ёлғон ёзишларига гувоҳ бўлганман ва бу ёлғонларни қандай фош этсам экан дея узоқ ўйлаганман. У пайтларда туман газеталарига кичик – кичик лавҳалар, мақолалар ёзар, иложи борича ҳаётий воқеаларни юзага чиқаришга тиришардим. Яъни, ўша пахтакорлар елка қисгани-ю, пленум қарорларидан бехабарлиги, тирикчилик ташвиши туфайлигина пахта далаларида "жавлон ура”аётганини айтгим келарди.
 
Шундай кунларнинг бирида Эркин Воҳидовнинг "Бизлар ишлаяпмиз” деган шеъри қўлимга тушиб қолди.
 
...Пахтакор халқининг шох бутоғи йўқ. 
 
Фақат меҳнатимиз сал ўзига хос.
 
Қўл қадоғи бор-у, иш адоғи йўқ,
 
Бизлар ишлаяпмиз, бу меҳнат холос.
 
Шеър назаримда Мирзачўл далаларида ёзилгандай эди. Эркин Воҳидов далама дала юриб, пахтакорлар билан сўзлашган-у, уларни тинглаб, ҳақиқатни рўй-рост очиб ташлагандай туюларди. Бу шеър бутун бир даврнинг ёлғончилигига қарши ўқилган суд ҳукмномасидай ақлимни шошириб ҳайратга соларди. Бу шеър ҳақиқатни қандай очиқ айтиш кераклигининг изоҳсиз намунаси эди Бу шеър - жаҳолатга қарши курашиш мумкин, мана яққол исбот деган тасалли берарди. Шу билан бирга бўғзидан олов пуркаб турган аждарҳонинг майлига тескари гап айтиб, жаҳлини қўзғаб, яна фавқулодда омон қолиш, яна аждарҳонинг ёнида ғарибгина юриш, яна аждарҳонинг ёнида беихтиёр шижоатга тўлиб рост сўзлаш учун юксак маҳорат, сўзни санъат даражасига кўтариш керак бўлади.
 
Эркин Воҳидов мен учун бир умр мана шундай юксак маҳорат тимсоли бўлиб келган.
 
Эсимни таниганимдан буён бу тимсол ўзининг юксак қоясидан силжигани йўқ. Эсимни таниганимдан буён Ой, ўша – ўша Ой, Қуёш ўша – ўша қуёш! Юлдузлар ўша! Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Эркин Воҳидов ҳам ўша – ўша! Болалигимда у мен учун қанчалик баланд чўққида бўлса, ҳали ҳамон бу чўққи юксак ва қўл етмас! Унинг шеъриятда эришган маҳорати инсон зоти эришиб бўлмайдиган маҳоратдай туюлади.
 
Шеъриятнинг мактаби йўқ дейишади. Шоирликка ўқиб бўлмайди, дейишади. Йўқ, ундай эмас. Шеъриятнинг мактаби бор. Дарслиги ҳам бор. Устозлари ҳам.
 
Шахсан мен, Эркин Воҳидов мактабида йиллар давомида ғойибона таълим олиб келдим. Китобларидан дарслик сифатида фойдаландим. Ўқитувчим билан ўттиз йил ўтгач илк бор юзма – юз кўришдим. Устознинг адабиёт назарияси ҳақида бирорта китоби йўқ. Устознинг шеърий китобларининг ўзи қўлланма, ҳақиқий шеъриятнинг намунаси, адабиёт оламига олиб кирувчи дастур. Шеър қандай бўлиши кераклигининг яққол исботи ! "Ўзбегим” қасидасини ўқисангиз, ўзбек миллатини қандай севиш кераклигини ўрганасиз, "Руҳлар исёни”ни ўқисангиз, умр ва ўлим нима эканлигига жавоб топасиз, "Ёшлик девони”ни ўқиб, Навоийни қандай қилиб замонавийлаштириш кераклигига жавоб топасиз, "Ҳозирги замон "Шум бола”сини ўқиб, ҳақиқатнинг ҳаётдаги ўрни нақадар муҳимлигини англайсиз. Бу дарслар, сабоқлар рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин. Ўттиз йиллик сабоқлар мажмуасини бир китобга сиғдириб бўлармикан. Умуман, устоз деганда, муаллим деганда мактабда, ёйинки дорилфунунда дарс берган ўқитувчиларимизни назарда тутамиз. Ва ўшаларни ҳақиқий устоз деб биламиз, ҳатто улар берган сабоқлар, мутлоқо ёдимиздан кўтарилиб кетган, ёинки келажак ҳаётимизда бирор муҳим ўрин тутмаган сабоқлар бўлса ҳам. Ҳақиқий сабоқ, бу -юракда бир умр муҳрланиб, керакли пайтда, хаёлда лип этиб пайдо бўлиб, тўғри йўлни танлашингда муҳим ўрин тутган сабоқлардир. Масалан, устознинг яқинда нашрдан чиққан "Орзули дунё” китобини варақлаб, яширин хикматни уқдимки, бирдан ҳушёр тортдим.
 
Устоз табаррук 75 ёшга кирган, эркалик қилишлари малол келмайдиган, нуқсонлари фазилатдай туюлиб кетадиган мартабада бўлсалар ҳам, бу китобда бирорта бўш шеър, ёинки бўш мисра йўқ. Устоз айни навқирон пайтдагидай сатрларни жаранглатиб, асл сўзларни марварид донасидай териб – териб, заргарона юксак дид ва фасоҳат билан китобни тарашлаган эканлар. Устоз, ўзлари "умринг адо бўлмай туриб, чўғинг адо бўлмасин”, деганларидай, устознинг ҳаётга муҳаббатлари чўғ бўлиб эмас, олов бўлиб аланга олиб турганини ушбу китоб тимсолида яққол кўриш мумкин эди.
 
Эркин Воҳидовнинг "Бу дунёда аёл мадҳига достон тугамайди”, "Кўнгил мулкини тарож айлаган ишқ истилосидир” сингари мисралар билан бошланувчи шеърлари бор. Бундай шеърларни ёзиб бўлмайдигандай туюлади. Худди шеъриятда кутилмаган тасодифий воқеа рўй бергандай туюлади. Бўлмайдиган иш рўй бергандай туюлади. Чапдастлик, маҳорат, истеъдод ярқ этиб санъатнинг ёрқин намунаси мўъжаз гулдаста янглиғ туҳфа этиб қолдирилгандай. Ҳар гал ўқисам ҳайратга тушавераман. Бу шеърлар шак-шубҳа йўқки биздан олдинги авлодни ҳам, биздан кейинги авлодни ҳам ҳайратга солиб йиллар синовидан, даврлар, тузумлар, замонлар синовидан мардоновор ўтиб биринчилар қаторида намоён бўлаверади. Мустамлака замонида ҳам бу шеърлар ўзбек санъатининг ёрқин наъмунаси эди. Мустақиллик замонида ҳам энг олдингилар қаторида турибди. Эркин аканинг ўн тўрт ёшида ёзган шеъри бор:
 
Қора қушлар қўнарлар мажнунтолнинг бошига,
 
Бошин ерга эгарлар, боқмай сира оҳига,
 
Раҳми келиб булутнинг йиғлаб тўкар ёшини,
 
Қуёш чиқар, мажнунтол кўтаради бошини.
 
Қора қуёшларга, мустамлакачиларга қарши исён - бу шеър. Кейин бу исён олови йиллар мобайнида гуркираб борди. Кейин бу исён "Ўзбегим”га айланди , "Руҳлар исёни”га айланди. "Бир эркни, озодликни истайди кўнгил” сингари ўнлаб ашъорларга айланди. Эркин аканинг "Коммунизм, чол ва чумоли қиссаси” деган шеъри бор. Унда чумоли юлдузларга етмоқ бўлиб, дарахт тепасига тирмашиб чиқаверади. Дарахтнинг энг тепасига чиқиб қараса юлдузлар ҳали узоқда. Уларга ҳеч ҳам етиб бўлмас эканда, дейди чумоли. Эркин Воҳидов коммунизм учун кураш авж олган йиллар, коммунизм ҳеч қачон амалга ошмайдиган сафсата дея, ишора қилганди бу шеъри билан.
 
Йиқилганни ҳамма тепкилаётган ва сен ҳам тепкила дея буйруқ берганларида, узни четга олиб, аралашмай жим туриш ҳам жасорат.
 
Эркин ака суҳбатлардан бирида, 80-йилларда машҳур рус ёзувчиси Юлий Семёнов билан ўн саккиз кун Авғонистонда бўлганлигини, бу жасорати учун Авғон уруши қатнашчиси унвонини ва имтиёзли нафақа тайинламоқчи бўлганликларини айтиб бергандилар. Эркин ака ҳамма имтиёзлардан воз кечадилар. Ва интернационал дўстлик ҳақида бирор жойда бирор сатр мақола эълон қилмайдилар. Марказий қўмита, марказий нашрлар, республика раҳбарияти, республика газеталари тинмай сўраб турган пайтда, индамай туриш, чет элга ижодий сафарга юборилиб ҳисобот мақолалар ёзмаслик ўша пайтларда кўз кўриб қулоқ эшитмаган катта жасорат эди.
 
" Оддий одамнинг оддий мардонавор қадами ёлғонда иштирок этмаслик, ёлғон ҳатти – ҳаракатни қўлламасликдир,” - деган эди Александр Солженицин.
 
Эркин Воҳидов ҳамиша сара мавзуларни танлайди. Давр синовларидан, асрлар синовидан ўтувчи мавзуларни танлайди. Афғон уруши даврида қўлланилган социалистик сафсата ўн йил, беш йилда эскириши ва ижодида бир умрлик қора доғ бўлиб, мисқоллаб йиққан обрўсига қарши ишлашини, кечирилмас хато бўлиб туришини биларди.
 
Шунинг учун биз устозларнинг фақат ёзган эмас, ёзмаган шеърлари учун ҳам тасанно айтишимиз керак. Бундай ёзилмаган шеърлар Эркин Воҳидов ижодида кўплигига шубҳа қилмаса бўлади.
 
Эркин Воҳидов ижоди ўзбек шеъриятида янги даврни бошлаб берди.
 
Нобелъ мукофоти лауреати, Михаил Шолохов Олий адабиёт курси талабалари билан учрашувда: - Сизнинг ичингиздаги энг камтар шоир ёки ёзувчи ҳам, ҳали дунёда адабиёт йўқ, жаҳон адабиёти мана энди менинг ижодим билан бошланади деб ўйлайди, ва шундай ўйлаб тўғри қилади, шундай катта хаёл бўлмаса, мен дунёга янги адабиёт олиб кираман, кечаги адабиёт ижодим олдида бир пул, деган улкан мақсад бўлмаса, ижодкорнинг адабиётга кириб келиши бекор, – деган экан.
 
Бундай ўзига катта мақсад қўйган одам, ўз адабиётимни яратаман деган ижодкор, бизнинг адабиётимизда бармоқ билан саноқли. Бармоқларингизни икки – учтаси ортиб қолади ҳатто. Айнан ўша улкан ижодкорлардан бири – шубҳасиз Эркин Воҳидовдир. Ўзбек шеъриятини Эркин Воҳидов шеъриятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бошқа шоирларни ўнтасини, ҳатто юзтасини олиб ташласангиз ҳам ўзбек шеърияти ҳувиллаб қолмайди. Лекин Эркин Воҳидов ижодисиз бу шеърият қулаб тушади, ёки анчайин пасайиб, ғариб бўлиб қолади. Эркин Воҳидов шеъриятга, ўша Шолохов айтган талаблар билан кириб келгандай: - Ҳали дунёда адабиёт йўқ, жаҳон адабиёти мана энди, менинг шеъриятим билан бошланади!
 
Ҳақиқатдан ҳам Эркин Воҳидов шеърияти унгача ижод қилган салафларининг бирортасини шеърларига ўхшамайди, не ажабки, бугунги кунда, ҳатто Эркин Воҳидовга тақлид қилиб ёзганларнинг шеърияти ҳам ўхшамайди. Фавқуладда бир ҳодиса янглиғ ажраб туради – бу шеърият! Эркин Воҳидовнинг оддий бир тўртлиги ҳам юзлаб тўртликлар ичида ажралиб туради. Ҳатто Эркин Воҳидов таржималари ҳам ўзгача. Бир туркум таржима шеърларни ўқиб туриб, мундарижага қарамай ким таржима қилганлигини ўқиб кўрмай, ичидан Эркин Воҳидов қилган таржималарни ажратиб олиш мумкин:
 
Менинг куфримни айбларга
 
муҳаққақ сизда имкон йўқ.
 
Бу дунёда менинг пок,
 
иймонимдек иймон йўқ.
 
Замон аҳли аро ёлғиз
 
мусулмон мен эдим, э, воҳ
 
Агар мен ҳам, кофир эрсам,
 
бу дунёда мусулмон йўқ!
 
Ҳазрат Ау Али ибн Синонинг ушбу рубоийлари ошуфта дилларни мафтун этгувчи нафосат билан жаранглайди.
 
Эркин Воҳидов суҳбатларимизнинг бирида шахмат бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони Анатолий Карпов билан шахмат ўйнаганини айтиб берганди.: - Бешинчи юришдан кейин аҳволим танглигини сезиб қолдим, сўнгра чапдастлик билан, - Майли, дурангга розиман деб, Анатолийга қўл узатдим. У ҳам шуни кутиб тургандай, дурангга аллақачон рози бўлганман, деб қўл узатди. Бўлмаса бор йўғи эндигини бешта юриш қилганмиз – деди кулиб ва шахмат ҳақида, унинг шеъриятга ўхшаши ҳақида, шеър бўғинлари, қофиялар, туроқлар шахмат қоидалари сингари қатъий бўлиши, шахматда ҳам асосий хужум шоҳга қаратилиши ҳақида узоқ гапирдилар ва хўрсиниб, шахматни кашф этган ҳинди қандай бахтиёр одам эканки, неча асрлар ўтса ҳам шахмат ўйинлари, партиялари бошланади-ю, тугагани йўқ ва тугамайди ҳам – дедилар. Мен шаҳматни кашф этган ҳиндига ҳавас қиламан. Қандай бахтиёр инсон! Қанчалик юксак заковат эгаси у! Дунёга келсанггу, мана шундай кашфиёт эгаси бўлсанг! Кейин бу дунёдан беармон кетсанг бўлади!
 
 
 
Эркин ака! Биламиз, "Умринг адо бўлмай туриб, чўғинг адо бўлмасин” деб ёзгансиз. Хавотирланишга ўрин йўқ. Сизнинг юрагингизда нафақат чўғ, улкан гулхан ловуллаб турибди. Сиз бизга абадул – абад ўзбек шеърияти салтанатида давру – даврон сурувчи қудратли шеърият инъом этганингизга қарамай, яна ва яна гўзал шеърлар туҳфа этиш истагидасиз. Биз уларни бажонидил кутиб қоламиз ва айтамизки, шахматни кашф этган ҳиндига ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади. Сиз яратган шеърият худди шахмат сингари сир – синоатга, антиқа мўъжизаларга, кашфиётларга тўла ва адо бўлмасдир. Даврлар алмашиши билан янги авлодлар шахматнинг янги – янги қирраларини очгани сингари, асрлар оша шеърият ишқибозлари янгиланаверади, сизнинг шеърларингизнинг янги – янги қирраларини, жилваларини, сирру – синоатларини кашф этаверадилар, завқланаверадилар, баҳру – дилларини ёзиб ошуфта бўлаверадилар. Сизнинг шеъриятингизнинг умри ҳам адабул – абад, туганмас, ва янгиланиб боргувчидир! Бизлар, яъни шеърият ишқибозлари шаҳматни кашф этган ҳиндуга эмас, кўпроқ сизга ҳавас қиламиз, шаҳматнинг туганмас ўйинлари сингари, ҳар ўқиганда янгича тароват, янгича жозиба, янгича кашфиёт барқ уриб тургувчи шеърларингизга ҳавас қиламиз! 
 
Миллатимиз бахтига, маданиятимиз бахтига, адабиётимиз бахтига омон бўлинг Эркин ака!
 

Прикрепления: Картинка 1
Категория: Шоу бизнес | Просмотров: 2209 | Добавил: uzcinema | Теги: ЭРКИН ВОҲИДОВ 75 ЁШДА! | Рейтинг: 5.0/3

Дустлар билан улашинг



Всего комментариев: 0
avatar
  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024