Приветствую Вас Mehmon | RSS


Статистика
Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0
Реклама

08:03:16
Зиёда: «Ҳамиша устозимга ўхшаб кийинишга ҳаракат қиламан»
Зиёда: «Ҳамиша устозимга ўхшаб кийинишга ҳаракат қиламан»
 
 
Зиёда: «Ҳамиша устозимга ўхшаб кийинишга ҳаракат қиламан»

Бундан 7 йилча муқаддам улкан орзулар, дилида пок ниятлар билан санъат оламига кириб келган қизалоқ бугун миллий санъатимиз осмонидан ўзининг муносиб ўрнини топишга улгурди. Демак, "Гардероб” саҳифасининг навбатдаги меҳмони ҳам санъат, ҳам кийиниш услуби борасида ўз йўналишига эга бўлган хонанда, "Ниҳол” мукофоти совриндори Зиёда. У билан суҳбатни анъанага кўра лойиҳа бошловчиси, тажрибали дизайнер Анвар Аҳмедов олиб боради. 
— Зиёда, авваламбор сиз билан кўришиб турганимдан жуда хурсандман. Бугунги суҳбатимиз бироз танқидийроқ руҳда кечса, мендан хафа бўлмассиз, деб ўйлайман...
— Йўқ, нега энди? Танқидни кўтара оламан. Бемалол саволларингизни бераверинг.
— Ўтган йили концертингизда қатнашгандим. Қўшиқлар ҳаммаси аъло даражада бўлди-ку, аммо либосларда бироз камчиликлар кўзга ташланди.
— Буни ўзим ҳам яхши биламан. Илк бор концерт бераётганим сабабли, тўғриси, жуда ҳаяжонландим. Нимани қаерда кийиш керак, қайси сирғани қайси либосга мослаш кераклиги ҳам ёдимдан чиқиб кетди. Концертнинг биринчи кунида бироз тажриба орттириб, кейинги кунларда бу ҳатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдим. Либосларимни ҳам қўшиқлар кетма-кетлигига қараб вақти-вақти билан ўзгартириб турдим.
— Санъатга энди кириб келганингизда либосларингиздаги камчиликлар яққол кўзга ташланарди. Бугун эса бу камчиликларнинг ўрни тўлиб бораётгани сезилмоқда. Қайси дизайнерларга мурожаат қиласиз?
— Артём Дробиж ва Наргиза Хўжаева билан кўп маслаҳатлашаман. Айни кунда эса либосларим устида актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова иш олиб боряпти.
— Айни дамда шу саволни бермоқчи эдим. Хўш, ўзингиз унинг ишларидан қониқяпсизми?
— Бир сўз билан айтганда, ҳа! Муҳими, у менинг дидимдаги либосни танлай биляпти.
— Бироқ Мустақиллик байрами тантаналаридаги кийган кийимингизни кўпчилик танқид остига олди...
— Бўлиши мумкин. Бундай гаплар ўзимнинг ҳам қулоғимга чалинди. Бироқ Шаҳзода ҳали жуда ёш. Уни танқид қилиб, ўзининг севган ишидан кўнглини совутмасдан, аксинча, бироз далда бўлиб, парвоз қилиши учун қанот бўлмоқ лозим. Йиллар ўтиб, ана шу кўмак ўзининг мевасини кўрсатади. Аҳир ҳеч биримиз санъаткор ёки дизайнер бўлиб туғилмаймиз-ку? Йиллар давомида тўпланган тажриба самараси ўлароқ тажрибамиз ҳам ортиб бораверади.
— Демоқчисизки, ўзингизга ва атрофдагиларга ёқмаган либосни ҳам кийиб кетаверасиз, шундайми?
— Йўқ бу гапларимдан бошқача маъно ахтаришга уринманг! Масалан, мана бу кийимни ҳам Шаҳзода тиккан. Бир-икки жойи ёқмаган эди, "Манави ери ёқмади, ўзгартириб берасанми?” деб ўзига айтдим. Демакки, танқидни ҳам тўғри қила билиш керак. Шахсан мен холисона танқид тарафдориман.
— Ижодингизни танқид қилишса-чи? Умуман олганда, либосларингиз бўйича ҳеч танқид эшитганмисиз?
— Мана сиздан эшитяпман-ку? Шунинг ўзи етиб ортади! (кулади) Очиғини айтсам, баъзи пайтларда устозим Умида Мирҳамидова либосим юзасидан дакки бериб туради. Шу сабаб иложи борича сипо ва одми кийимлар кийишга ҳаракат қиламан.
— Сиполик ва одмилик… Буни кўпчилик санъаткорлар ёқламайди.
— Менинг бошқалар билан ишим йўқ. Кийган либосим ўзбек қизи эканлигимни, ортимда ота-онам, менга суянчиқ бўлиб турган опаларим, сингилларим, яқинларим борлигини мудом эслатиб туришини истайман. Шунинг учун ҳам тўй-хашамларга, халқимиз хизматига ёпиқ ва узун кўйлакда бораман. Бу биринчи навбатда ўзимни, иккинчи навбатда, ўша тўй эгасининг хурматини қилганимдан далолат беради.
— Устозингиз Умида Мирҳамидованинг кийиниши ҳам тахсинга лойиқ. Бироқ бу услуб сизда ўзининг ифодасини топаяпти,деб айтолмайман.
— Ҳамиша устозимга ўхшаб кийинишга ҳаракат қиламан. Аслида санъаткор учун кийим иккинчи даражали нарса. Энг муҳими, санъатимиз, қўшиқларимиз одамларга манзур бўлсин.
— Бугун ҳам миллий, ҳам замонавий эстрада йўналишларида ижод қилиб келяпсиз. Бунга "Зиёда ўз йўналишини топа олмаяпти”, дея таъриф бераётганлар ҳам бор.
— Бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар икки йўналишни ҳам бирдай олиб кетиш ниятидаман. Ҳам ёшларнинг, ҳам ёши улуғ кексаларнинг юракларига етиб борадиган қўшиқлар куйлашни истайман. Ахир ҳозирги авлод ёш ҳам эски мумтоз қўшиқларимиздан бахраманд бўлиши керак-ку?! Мисол учун "Қаро кўзлар” номли қўшиқни олайлик. Бу қўшиқ айтилганига неча йил бўлди. Мен қатори кўпчилик ёшлар бу қўшиқни ҳатто билишмайди ҳам. Шу қўшиқларни ёшларимизга ўргатишга, миллий мумтоз қўшиқларимизни шу йўл билан асраб қолишга оз бўлса-да хиссамни қўшаётганимдан хурсандман.
— Ижроингиз танқид қилинишидан қўрқмайсизми?
— Авваллари нотўғри айтиб қўйсам-чи, деган хадик бўлар эди. Бугун ўзимдаги шу қўрқувни енгдим. Муҳими, танлаган йўлимдан адашмасдан бораяпман.
— Миш-мишлар атрофдаги гап-сўзларга қандай қарайсиз.
— Нима ҳам дердим... Санъаткорликни бўйнимизга олдикми, демак, унинг ёзилмаган қонунларига ҳам бардош беришимиз керак. Одамлар орасидаги ҳар хил гап-сўзлар ҳам шу қонуниятларнинг бир бўғини.
— Демак, ўзингиз ҳақингиздаги гап-сўзларга аҳамият бермайсиз?
— Нимани назарда тутаётганингизни сезгандайман. Биласизми, авваллари ўзим ҳақимда бирор ёмон гап эшитсам, туни бўйи йиғлаб чиқардим, ҳатто иғво қилганлар билан уришган вақтларим ҳам бўлган. Бироқ йиллар ўтгани сайин буларнинг фойдаси йўқлигини тушуниб боряпман. Энг ёмони эса мен ҳақимдаги "Зиёда кимнингдир хуштори эмиш” деган гап-сўзларни кўчадагилар эмас, балки атрофимда юрганлар чиқараётгани қийнайди, холос. Уларнинг кимлигини билиб турсам ҳам кулиб муомала қилишдан ўзга чорам йўқ. Буни кимдир "Айби бордир-да!” деб баҳолар, бироқ бундай одамлар билан уришиб-талашганимдан фойда йўқлигини тушуниб етганман. Балки вақти келиб, улар ҳам ўз айбини тушуниб етишар...
— "Акфа-медиа” компаниясидан ажралиб чиқиб кетибсиз?
— Йўқ, биз шунчаки янги офис олиб, ишимизни кенгайтирмоқчи бўлдик. Бошқа офисда ишлаётганим эса "Акфа-медиа”ни тарк этди, дегани эмас.
— Негадир Нигоранинг туғилган кунида ҳамма яқинлари қатнушди-ю, фақат сиз йўқ эдингиз...
— Аслида унинг туғилган кунида мен ҳам сизни кўрмадим. Шу куни ишларим кўпайиб кетгани учун таклиф этилган жойга ҳаммадан аввал бориб, жонажон дугонамни табриклаб кетгандим.
— Газетамизнинг ўтган сонида Ойбек ва Нигора билан бўлган суҳбатда, "Зиёданинг "Нега-нега” номли қўшиғига ишланган клипда иккингиз тасвирланганмисиз?” деган саволимизга, Нигора "Буни яхшиси Зиёданинг ўзидан сўранг” деб жавоб берганди…
— (Шошилганча гапни бўлди.) Бундай фикрга боришингиз ноўрин. Тўғри бу ҳақда ўзим ҳам кўпчиликдан эшитдим. Бироқ Нигора ва менинг ҳаётимиз клипдагидан мутлақо фарқ қилади. Кейин унинг менга, менинг унга душманлигимиз йўқ. Тўғри, бир-биримизни танқид қилиб турамиз, аммо Нигора ва менинг ўртамиздаги дўстлик узулганлиги ҳақидаги гап-сўзларга нуқта қўйиш вақти келди, менимча. Ахир биз у билан бу қадар шов-шув бўладиган даражада уришмаганмиз.
— Ёш бўлишингизга қарамасдан, "Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этдингиз. Буни кўпчилик орзу қилади...
— Тўғри айтасиз. Бу мен учун тушдай эди. Шундай катта фестивалда қатнашиш, яна жаҳон юлдузи Ал-Бано билан биргаликда дуэт куйлаш — ҳақиқий бахт!
— Зиёда, биз ҳали янги қўшиғингизни эшитиб улгурмасимиздан, яна бошқасини чиқаряпсиз. Бу билан одамларнинг назаридан қолишингиз ҳақида ўйламаяпсиз, чоғи...
— Тўғри, бу фикрни кўпчилик айтди. Бироқ, ҳозир айни ишлайдиган пайтимиз. Шу йилнинг 23-24 ноябр кунлари яна бир бор яккахон концерт дастуримни ҳавола этиш ниятидаман. Балки концертдан кейин бироз танаффус қиларман. Ҳозир эса ҳаммасига улгуриб қолишим керак.
— Бу турмушга чиқиш билан боғлиқмасми?
— Йўғ-э, ҳали бу ҳақда ўйлашга вақт тополмадим. Ҳар нарса ўз вақти-соати билан, дейишади-ку...
Факт:
Гардеробида 200 та либос бор.
100 дан ортиғи миллий услубдаги кийимлар.
"M&TVA - 2007” тақдимотида кийган либоси унинг энг севимли кийими ҳисобланади.
"Даракчи” маълумотномаси:
"M&TVA - 2007” тақдимотида "Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинацияси ғолиби бўлган.
2008 йилда "Ниҳол” мукофотига лойиқ топилган.
Бугунга қадар 150 дан зиёд қўшиқ, 50 дан ортиқ видеоклиплар ҳамда 3 та мусиқий альбомини мухлислари эътиборига ҳавола этган.
2010 йил 23-24 ноябр кунлари ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этди.

Категория: Шоу бизнес | Просмотров: 2718 | Добавил: uzcinema | Теги: Зиёда: «Ҳамиша устозимга ўхшаб кийи | Рейтинг: 5.0/3

Дустлар билан улашинг



Всего комментариев: 0
avatar
  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024